Бирлашган Миллатлар Ташкилоти донорлардан мамлакатдаги энг заиф 8,7 миллион украиналикни қўллаб-қувватлаш учун 2,25 миллиард доллар ажратишни сўрамоқда. Бу ҳақда ташкилотнинг Twitterдаги расмий аккаунти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Украинанинг ҳимояга муҳтож аҳолисининг кўрсатилган сонининг ярми аёллардир.
«Сўралган маблағ БМТ уруш бошланганда, 1-мартда сўраган суммадан икки баравар кўп», — деди БМТ.
Эслатиб ўтамиз, БМТ йил охиригача Украинадан келган қочқинлар сони 8,3 миллионга етишини кутмоқда. Агентлик маълумотларига кўра, Россиянинг Украинадаги махсус операцияси бошланганидан бери 12,7 миллиондан ортиқ украиналик Украинадаги уйларини тарк этган. Уларнинг 5 миллиондан ортиғи аллақачон Украинани тарк этган, 7,7 миллиони эса ички кўчирилганлардир.