Болгария Украинага минглаб тонна қурол етказиб беришини эълон қилди

Болгария Украинага ҳарбий ёрдам беради. София аллақачон Киевга 4200 тонна қурол топширган. Бу ҳақда Болгария иқтисодиёт вазири вазифасини бажарувчи Александр Михайлов маълум қилди, деб хабар берди бир кун аввал Nova.bg.

«Уруш бошлангандан то 30-июнгача бўлган дастлабки тўрт ой давомида Болгария қуролларини экспорт қилиш учун 1 миллиард 16 миллион евролик рухсатномалар имзоланди. Ушбу тўрт ойлик муддат ичида 4200 тонна болгар қуроли Полшага Украина билан чегара яқинидаги аэропорт етказилди.» – деди Болгария расмийси.

У сўзларини тасдиқловчи ҳужжатлар борлигига ишонтирди, бироқ уларни кўрсатмади.

Эслатиб ўтамиз, май ойида Болгария парламенти Украина Қуролли кучлари учун жиҳозларни таъмирлашга рухсат берган эди. Қабул қилинган пакетга шунингдек, гуманитар, молиявий ва ҳарбий ёрдам, Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши учун давомий ёрдам кўрсатилди.