Болгария ўз портларини Россия кемалари учун ёпди

Болгария, Италия ва Руминиядан кейин Россия кемаларининг ўз портларига киришини тақиқлади.

Бу ҳақда Болгария денгиз бошқармаси сайтида хабар берилди.

Тақиқ 16 апрел куни соат 00:00 да кучга кирди ва Болгариядаги барча денгиз ва дарё портларига тегишли. Бу нафақат Россия байроғи остидаги кемалар учун, балки 2022 йил 24 февралда Россия Украинага ҳужум қилгандан кейин уни ўзгартирганлар учун ҳам амал қилади.

Истиснолар фақат ҳалокатга учраган ёки гуманитар ёрдамга муҳтож кемалар, шунингдек, Еига энергия, озиқ-овқат ва дори-дармон олиб кетаётган кемалар учун тақдим этилади, дея таъкидлайди The Guardian.