Британия парламенти депутатининг ўғли Украина учун жанг қилиш учун кўнгилли сифатида келган

Украина учун жанг қилиш мақсадида келган британиялик кўнгиллилар орасида, британиялик депутатнинг ўғли, 30 ёшли Бен Грант ҳам бор.

 

Бен 5 йилдан ортиқ хизмат кўрсатган Қироллик денгиз махсус кучларининг собиқ зобити, деб ёзади Evening Standart нашри.

 

Бу Консерватив партиядан Британия парламенти аъзоси, Борис Жонсоннинг маслаҳатчиси Хелен Грантнинг ўғли. Илгари у Буюк Британия спорт вазири бўлган.

 

Грант Украина турар-жой биноларидан бирининг портлаши акс этган видеони кўриб, у ерда боланинг қичқириғи эшитилгач, Украинага келишга қарор қилди.

 

«Мен уч фарзанднинг отасиман, агар улар менинг фарзандларим бўлса, нима қилишимни биламан – бориб жанг қилардим. Кейин мен ҳам оиламни химоя қилиш учун –  жанговар тажрибага эга бўлган одамларга муҳтож бўлардим деб ўйладим. – дейди Грант.