Британия разведкаси Россиянинг Донбассдаги режаларини ошкор қилди

Британия разведкаси Россия Федерациясининг Донбассдаги ҳужум режасини ошкор қилди.

Россия қўшинлари Украина Қуролли кучларини минтақада йўқ қилиш учун трамплин яратиш мақсадида Краматорск ва Северодонецкни эгаллаш ниятида.
Россия армияси Изюмдан ташқарига чиқиб, Краматорск ва Северодонецк шаҳарларини эгаллаш ниятида. Бу ҳақда Буюк Британия Мудофаа вазирлигининг 4-май куни чоп этилган ҳисоботида айтилади.

Британия разведкаси маълумотларига кўра, рус қўшинлари Донбасснинг шимолий йўналиши бўйлаб олдинга силжишга уринган ҳолда Изюм яқинида 22 та баталён тактик гуруҳини жойлаштирган.

«Украина мудофаасини ёриб ўтиш ва жадалликни оширишга уринишларига қарамай, Россия катта эҳтимол билан Изюмдан ташқарига чиқиб, Краматорск ва Северодонецк шаҳарларини қўлга киритиш ниятида», деб ҳисоблайди ҳарбийлар.

Бу ҳудудларнинг қўлга олиниши Донбасс шимоли-шарқида Россия Федерацияси назоратини кучайтиради ва минтақадаги Украина кучларини кесиш учун трамплинга айланади.