Британия разведкаси Украинадаги урушнинг янги қўмондони тайинланишига баҳо берди

Россия армияси генерали Александр Дворниковнинг Украинадаги уруш қўмондони этиб тайинланиши қўмондонлик ва назоратни марказлаштиришга уринишдир. Бу ҳақда 13-апрел, чоршанба куни Буюк Британия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

«Ҳарбий ҳаракатларни мувофиқлаштира олмаслик ҳозиргача Россия босқинига тўсқинлик қилди», — дейилади баёнотда.

Қайд этилишича, кўплаб юқори мартабали россиялик генераллар сингари Дворников ҳам Суриядаги қўмондонлик тажрибасига эга. Бундан ташқари, 2016 йилдан бери у Россиянинг Донбасс билан чегарадош Жанубий ҳарбий округига қўмондонлик қилмоқда.

«Россия хабарларида яқинда Донбассда рус қўшинлари ўз йўналишини шарқ томонга ўзгартираётганда прогрессив ҳужум бошлангани таъкидланди. Дворниковнинг танлови Украинанинг қатъий қаршилик кўрсатиши ва урушдан олдинги самарасиз режалаштириш Россияни ўз амалиётларини қайта кўриб чиқишга қанчалик мажбур қилганини яна бир бор кўрсатди», — дейилади баёнотда.