Лиз Труссга кўра, Украина кўпроқ қурол-яроғ ва қўллаб-қувватлаш, Россия эса босиб олинган барча ҳудудларни озод қилмагунча кўпроқ санкциялар олиши керак.
Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трусснинг айтишича, Россияга қарши санкциялар Украина ҳудудлари тўлиқ озод этилгунга қадар давом этиши, Киевга қурол-яроғ етказиб бериш ҳажмини ошириш керак. Бу ҳақда у журналистларга Германияда G7 вакиллари билан учрашувда айтди.
«Ҳозирги вақтда биз Украинани кўпроқ қурол-яроғ билан таъминлаш ва санкцияларни кучайтириш орқали Владимир Путинга босим ўтказишда давом этишимиз жуда муҳим», — Лиз Трусс.
У, шунингдек, Россия бу урушда мағлуб бўлиши кераклигини таъкидлади.
«Путин жаҳон саҳнасида ўзини шарманда қилмоқда. Биз унинг Украинада мағлуб бўлишини таъминлашимиз керак, бу унга ҳеч қандай фойда келтирмайди ва пировардида уни янги тажовузлардан сақлайди», — дея Трусснинг сўзларидан иқтибос келтирган Россия хизмати.
Шунингдек, у Украинанинг иттифоқчилари Россияга қарши янги санкциялар тўғрисида қарор қабул қилишлари ва Украинани курашда қўллаб-қувватлашда «тезроқ ва узоқроқ» боришлари кераклигини таъкидлади.