Британияда хайрия концерти Украинани рағбатлантириш учун 16 миллион доллар йиғди

Буюк Британияда жаҳон юлдузлари иштирокидаги консертда Украинани рағбатлантириш учун 16 миллион доллар йиғилди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Консертда юлдузларЭд Ширан, Камила Кабелло, Нил Роджерс, группа Snow Patrol, Бекки Хилл, Грегори Портер, Палома Фейт, Том Оделл, The Manic Street Preachers ва бошқалар иштирок этишди.

Тадбирда украиналик қўшиқчи Жамала ҳам иштирок этди. У 1944 йил қошиғини ижро этди ва бу унга Eurovision 2016 танловида ғалаба келтирганди.

Маблағлар Disasters Emergency Committee хайрия ташкилоти қўмитаси томонидан тўпланган. Тахминан $16 миллион қабул қилинди.

Варшавада Лвов оркестрининг хайрия концерти бўлиб ўтади.Жамоанинг фақат аёллар қисми саҳнага чиқади. Украинанинг эркак ҳимоячиларининг жойлари бўш бўлади. Дастурнинг биринчи қисмида театр жамоаси Иккинчи жаҳон урушига бағишланган «Учувчилар» спектаклидан парчалар намойиш этади.