Бугун, 15-декабр куни Ўзбекистонда об-ҳаво

Ўзгидрометнинг хабар беришича, бугун, 15-декабр куни Ўзбекистон ҳудудида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим ҳудудларда ёмғир ёки қор шаклида энгил ёғингарчилик бўлиши мумкин.

Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди, аммо туман тушиши мумкин. Шамол тезлиги 7-12 м/с. Ҳаво ҳарорати 0 дан плюс 5 даражагача, шимолда минус 3 дан плюс 2 даражагача.

Тошкентда бугун куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 3-8 м/с. Ҳаво ҳарорати 1-3 даража илиқ.

Тоғли ҳудудларда 15-декабр куни жойларда ёғингарчилик, туман тушиши мумкин. Шамол тезлиги 7-12 м/с. Ҳарорат 0 дан минус 5 даражагача.