Бугун Ўзбекистонда совуқ бўлиши кутилмоқда

Ўзгидрометнинг хабар беришича, бугун, 10-ноябр куни Ўзбекистон ҳудудида бироз булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ бўлади.

Тошкент шаҳри
Қисман булутли, кечқурун ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан 5-10 м/с тезликда эсаётган шамол. Кечаси 3-5 даража илиқ, кундузи 11-13 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти
Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 11-16° илиқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятлари
Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол. Кечаси 2-7, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари
Қисман булутли, жойларда бироз ёмғир ёғади. Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол. Кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилояти
Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол. Кечаси 5-10, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари
Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 5-10 м/с тезликда эсаётган шамол. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 9-14° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли раёнлари
Қисман булутли, жойларда ёғингарчилик бўлади. Туман тушиши мумкин. Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол. Кечаси 3-2 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.