Бухоро: Ўзбекистон-Туркманистон чегараси бўйича музокаралар бўлиб ўтди

Ўзбекистон-Туркманистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссия ишчи гуруҳлари йиғилиши бўлиб ўтди.

16-21 январь кунлари томонлар Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг қўшма мажлисига тайёргарлик кўриш масалаларини кўриб чиқилди.

Жумладан, давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ва техник ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилиб, келишиб олинди.

Йиғилишда ишчи гуруҳларнинг 2023-йилга мўлжалланган йиғилишлари тақвими ҳам келишиб олинди. Музокаралар якуни бўйича протокол имзоланди.