Чернобиль АЭСда электр тармоғини таъмирлаш бошланди

БМТнинг Атом энергияси бўйича халқаро агентлигига кўра, пайшанба куни техник ходимлар Чернобил АЕСга хизмат кўрсатувчи шикастланган электр узатиш линияларини таъмирлашга киришган.

Ҳарбий ҳаракатлар пайтида электр тармоғи шикастланган, бунинг натижасида Чернобыль АЭС қувватсизланган. Фалокатнинг олдини олиш учун электр стантсияси захира дизел генераторларига уланган.

Украина энергетика вазирининг айтишича, линиялар шу ҳафта бошида бутунлай узилган, охиргиси чоршанба куни «босқинчилар томонидан бомбардимон қилиниши натижасида вайрон қилинган».

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик чоршанба кунидан буён дизел генераторлари объектни захира қувват билан таъминлаб келаётганини, шунингдек, Россия назоратидаги объектга қўшимча ёқилғи етказиб берилганини айтди.

Бошқа ядровий объектлар: Агентлик, шунингдек, Украинадаги яна иккита ядровий объект ҳақида янгиланишларни тақдим этди. Запорожье АЭСидаги электр энергияси билан боғлиқ вазият “ўзгармаган”, тўртта электр узатиш линиясидан иккитаси шикастланган, дея таъкидлади МАГАТЕ ва битта электр тармоғи стансиянинг ташқи эҳтиёжларини қондира олишини ва захира қувват учун дизел генераторлари мавжуд ва тайёрлигини қўшимча қилди..

Харковда тиббий ва саноат мақсадларида радиоизотопларни тадқиқ ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган ядровий иншоот шу ҳафта бошида бомбардимон қилинганидан кейин “қўшимча зарар кўрди”.

Бироқ, МАГАТЭ объектдаги ядровий материал субкритик даражада эканлигини ва радиоактив моддалар заҳиралари кам эканлигини таъкидлади ва агентлик зарар радиологик оқибатларга олиб келмаслигини баҳолади.