Crocs Россиядаги фаолиятини тўхтатди

Америка пойабзал ишлаб чиқарувчиси Crocs Россиядаги фаолиятини, жумладан, электрон тижорат ва чакана савдони тўхтатганини эълон қилди.

Компания шунингдек, мамлакатга товарлар импортини ҳам тўхтатди. Тегишли баёнот PR Newswire томонидан эълон қилинди.

«Crocs Украинадаги фожиали урушдан ҳайратда ва жабрланган ва ушбу гуманитар инқирозни бошдан кечирайотганлар билан бирдам», – дейилади байонатда.

Хабарларга кўра, Россияда барча корпоратив ва чакана ходимларга иш тўхтатилган вақт давомида маош олиш давом этади.

Crocs бош директори Эндрю Рисанинг айтишича, компания урушдан жабр кўрганларни қўллаб-қувватлаш учун ЮНИCЕФга хайрия қилади.