Дания Украинага молиявий ёрдамни 110 еврога оширади

Дания Украинага молиявий ёрдамини 110 миллион еврога оширади.

Бу ҳақда Дания бош вазири Метте Фредериксен Европанинг бир қанча давлатлари мудофаа вазирлари иштирокидаги анжуманда маълум қилди.

“Бу Европа ва эркин дунё қурилган қадриятларга қарши уруш… Бугун биз Украинани қўллаб-қувватлашга содиқлигимизни яна бир бор тасдиқлаймиз”, деди у.

11 август куни 20 дан ортиқ давлат Копенгагенда мудофаа вазирлари даражасида Шимолий Европа иттифоқчиларининг Украинани қўллаб-қувватлаш конференциясида иштирок этмоқда.

Хабар берганимиздек, 10 август куни Дания Мудофаа вазирлиги Буюк Британия бошчилигидаги Украина ҳарбийларини тайёрлаш бўйича ташаббусга қўшилаётганини маълум қилди.

2022-йилда Украина ҳарбийларини тайёрлашни қўллаб-қувватлаш лойиҳасига 100 миллион Дания крони ажратилади.

Аввалроқ Финляндия, Швеция, Канада Украина ҳарбийларини ўқитишда иштирок этишини маълум қилган эди.