Durex ва Vanish ишлаб чиқарувчиси Россия бозорини бутунлай тарк этади

Contex ва Durex контрацептив воситалари, Nurofen, Strepsils, Vanish кир ювиш кукуни ва бошқаларни ишлаб чиқарувчи Британиянинг Reckitt Benckiser компанияси ниҳоят Россия бозорини тарк этишини эълон қилди.

Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтида қайд этилган.

«Reckitt ўзининг Россиядаги бизнесига эгалик ҳуқуқини учинчи шахсга ёки маҳаллий ходимларимизга ўтказишни ўз ичига олиши мумкин бўлган жараённи бошлади», — дейилади баёнотда.

Reckitt таъкидлаганидек, улар Украинага ёрдам бериш учун қўлларидан келган барча ишни қилмоқдалар – маблағ билан таъминлаш, қўшимча тиббий ёрдам кўрсатиш, турар жойни ташкил қилиш ва хайрия йиғиш.

Маълумот учун: Reckitt Durex, Strepsils, Gaviscon, Vanish, Nurofen, Finish, Veet, Air Wick, Calgon ва Cillit Bang каби брендларга эга