Европа Иттифоқи Марказий Осиё тараққиётини қўллаб-қувватлашини эълон қилди

Европа Иттифоқи Марказий Осиё минтақасида ўз ўрнини эгаллашга интилмоқда. Европа Иттифоқи инсон ҳуқуқлари, демократияни қўллаб-қувватлайди ва Марказий Осиёга миллиардлаб доллар сармоя киритади.

“Москва бор эътиборини жамлади ва бутун кучини Украина билан урушга қаратди. Жанглар Россиянинг нақадар заиф эканлигини кўрсатди. Қолаверса, уруш Ўрта Осиё республикаларига Россия таъсиридан чиқиб кетиш имкониятини яратди. Айни пайтда бу жараён тез содир бўлиши мумкин эмас, лекин бошқа давлатлар Марказий Осиёнинг ўзини озод қилишига ёрдам беришга тайёр”, деб ёзади Ғарб сиёсатшунослари.

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел ўз мақоласида шундай ёзган эди: “Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари Россияни четлаб ўтувчи транспорт йулакларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни чуқурлаштиришдан манфаатдор”. Боррелнинг айтишича, ҳозирги муносабатлар жуда заиф. Марказий Осиё давлатларининг аксарияти Европа ва жаҳон бозорларига фақат Россия орқали чиқиш имкониятига эга. «Аммо ҳаддан ташқари қарамлик ва танловнинг этишмаслиги қимматга тушади – биз ўрганган аччиқ сабоқ», деб ёзади Боррелл.

Европа дипломатияси етакчиси Европа Иттифоқининг Россия газига қарамлигини мисол қилиб келтирди. Шу боис Европа Иттифоқи республикаларни Транскаспий йулагидан фойдаланишга йуналтириш орқали минтақага бу қарамликдан халос бўлишга ёрдам бермоқчи бўлса ажаб эмас.
Шунингдек, Борреллнинг муҳим сўзлари Европа Иттифоқининг Марказий Осиёга киритган сармояларини эслатди. Европа дипломатининг сўзларига кўра, ўн йил давомида Европа Иттифоқи минтақа ривожига 100 миллиард евродан ортиқ сармоя киритган, бироқ бунинг эвазига республикалар томонидан инсон ҳуқуқларига риоя қилишдан бошқа ҳеч нарса талаб қилмаган.

Боррелл қўшимча 300 миллиард евро беришга ваъда берди. Шу билан бирга, Владимир Путин “Россия – Марказий Осиё” саммитида Россия Марказий Осиё иқтисодиётига етакчи сармоядор эканлигини та’кидлади.

“Аммо инвестициялардан ташқари, Москва билан алоқаларни минимал даражага туширган ҳолда, Европа Иттифоқи билан келажакдаги ҳамкорлик истиқболлари қанчалик қимматли бўлишини тасаввур қилиш осон. Россия таъсирисиз Марказий Осиё давлатлари ҳақиқий цивилизациялашган, инсон ҳуқуқлари ҳурмат қилинадиган, ҳукумат халқ манфаати учун хизмат қиладиган мамлакатларга айланиши мумкин”, деб ёзади Ғарб сиёсатшунослари.