Европа Иттифоқи қочқинлар билан боғлиқ вазият барқарорлашганини эълон қилди

Европа Иттифоқидаги украиналик қочқинлар сони ҳозир нисбатан доимий. Бу ҳақда Европа комиссари Илва Йоханссон маълум қилди, деб ёзади Bild.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Европа Иттифоқига келаётганлар сони Украинага Европа Иттифоқи давлатларидан келганлар сонига тенг. Ҳар куни 35 000 дан 40 000 гача одам Европа Иттифоқини тарк этади.

Бироқ, бу ватанга қайтган Украина фуқаролари сони эмас. Бу одамларнинг бир қисми чегара ҳудуди аҳолисидир.

Эслатиб ўтамиз, Прагада Украинадан келган қочқинлар учун чодирли лагер вақтинчалик бошпанага муҳтож одамлар сони камайгани сабабли ёпилган эди.