Европа Иттифоқи Орол денгизининг қуриган тубига 27 минг дарахт экади

ЕОИИ матбуот хизмати Европа Иттифоқининг Оʻзбекистондаги Делегатсиясига бағишланган саҳифасида апрел ойининг сўнгги кунида Европа Иттифоқининг 30 нафар вакиллари ва Ўзбекистон давлат муассасаларининг расмийлари иштирокида бўлиб ўтадиган аксия ҳақида хабар эълон қилди.

Европа Иттифоқи делегацияси Оролбўйи минтақасини қўллаб-қувватлаш бўйича Европа Иттифоқи мажбуриятлари доирасида Қорақалпоғистон Республикасига расмий ташриф билан келди.

Европада Орол денгизининг қуриши дунёдаги энг йирик техноген экологик офатлардан бири деб ҳисобланади. Ва унинг оқибатлари миллий ва минтақавий чегаралардан узоққа чўзилиб, миллионлаб одамларнинг иқтисодий ва ижтимоий аҳволига таъсир қилади.

Экологик ҳалокат ерларнинг деградацияси ва чўлланишига, ичимлик суви танқислигига, Оролбўйи аҳолисининг тўйиб овқатланмаслигига ва саломатлигининг ёмонлашишига олиб келади.

Шу боис Европа Иттифоқи Ўзбекистон томонидан фалокат зонасини тиклаш бўйича илгари сурилган ташаббусларни қўллаб-қувватлайди. Улардан бири “Орол денгизидаги боғим”дир. Бу лойиҳадан мақсад Қорақалпоғистонда жойлашган қуриган денгиз ва унга туташ собиқ қирғоқбўйи аҳоли пунктлари ўрнида чўлни кўкаламзорлаштиришдан иборат. Ободонлаштириш учун минтақанинг иқлим шароитига мослаштирилган ўсимликлардан фойдаланиш таклиф этилади.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Европа Иттифоқи делегацияси Мўйноқ шаҳрига келганининг биринчи кунидаёқ “кемалар қабристони”га кўчатларнинг биринчи партиясини ўтқазиб, эсдалик лавҳасини ўрнатди ва бу билан ЕИ ҳиссасини белгилаб берди.

Европа Иттифоқи Оролбўйи аҳолиси хавфсизлигини таъминлаш учун 5 миллион евро ажратди. Шунингдек, Европа Иттифоқининг жорий йил охиригача Европа Иттифоқига аʼзо 27 та давлатнинг Ўзбекистонга совға сифатида 27 минг туп дарахт кўчатлари экиш мажбурияти ҳамда мамлакатимиз ҳукуматининг чўлланишга учраган ерларни тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш ифодаси сифатида белгиланган. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан гапирди.

Европа Иттифоқининг 27 давлатидан келган делегация вакиллари Орол денгизининг қуриган тубига 27 минг туп дарахт экиш ниятида.

Кўчат экишдан ташқари, Европа Иттифоқи делегатсиясининг ташрифи дастуридан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва Республика Давлат университети вакиллари билан учрашув ўрин олган бўлиб, унда Оролбўйи минтақасига инвестицияларни янада сафарбар этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, меҳмонларга вилоятнинг маданий мероси ва унинг табиий жойлари билан таништирилди.

Европа Иттифоқи Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари билан ҳамкорликка катта аҳамият беради, 2019-йил 17-июнда Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги Стратегияси қабул қилингани ва 2020-йилда Европа Иттифоқининг кўп томонлама ҳамкорликка қўшган ҳиссаси тўғрисидаги битим имзолангани шундан далолат беради.