Европа Иттифоқи россиялик олигархларнинг 10 миллиард евро миқдоридаги активларини музлатиб қўйди

Европа Иттифоқи расмийлари Россия Федерацияси олигархларининг 10 миллиард еврога яқин маблағларини музлатиб қўйди.

25-май, чоршанба куни бу ҳақда Еврокомиссия хабар бермоқда.

Таъкидланишича, музлатилган активлар рўйхатига пул, кўчмас мулк, санъат асарлари ва ҳашаматли яхталар киради. Шу билан бирга, 8-апрел ҳолатига кўра, уларнинг қиймати қарийб 6,7 миллиард еврога етган. Европа Иттифоқи ҳудудида музлатилган Россия активларининг умумий миқдори эса ушбу маблағлар билан бирга ўша пайтда тахминан 30 миллиард еврони ташкил қилган.

Аввалроқ Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Леен ушбу музлатилган активлардан Украинани тиклаш учун фойдаланишга рухсат берган эди. ОАВ хабарларига кўра, 25-май, чоршанба куни Европа Иттифоқи Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини киритиши мумкин.