Европа Иттифоқи санкциялари Беларус банклари ва корхоналарига таъсир қилиши мумкин

Европа Иттифоқи «Беларускали» ОАЖ ва унинг экспорт бўлимига нисбатан санкциялар қўллашни таклиф қилмоқда.

Беларусиянинг учта корхонаси ҳам Европа Иттифоқи санкциялари остида қолиши мумкин, шунингдек, бир қатор Беларус банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Европа Иттифоқи «Беларускали» ОАЖ ва унинг экспорт бўлими – Беларус калий компанияси, шунингдек, Нафтан нефтни қайта ишлаш заводига нисбатан санкциялар қўллашни таклиф қилмоқда.

«Ҳар учала компания ҳам Александр Лукашенко режимига катта даромад келтиради ва аввалроқ АҚШ санкциялари остида қолган», — дейилади агентлик хабарида.

Бундан ташқари, бир қатор Беларус банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилиши кутилмоқда.