Европа Иттифоқининг олий делегацияси Буча шаҳрига ташриф буюрди

Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Лейен, Европа Иттифоқи олий вакили Хосеп Боррел ва Словакия Бош вазири Эдуард Хегер бугун рус босқинчиларидан озод қилинган Буча шаҳрига ташриф буюришди.

Бу ҳақда Украина бош вазири Денис Шмигал ўзининг Telegram-каналида ёзди.

«Биз Бучага ташриф буюрдик. Мен Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Лейен, Европа Иттифоқи олий вакили Хосеп Боррелл ва Словакия бош вазири Эдуард Хегерга Россия ҳарбийлари томонидан Украина тинч аҳолига нисбатан содир этилган ваҳшийликни кўрсатдим», — деб ёзди бош вазир.

Унинг сўзларига кўра, Украина бу жиноятлари учун душманни ҳеч қачон кечирмайди ва европалик ҳамкорлар билан биргаликда тажовузкорни тезроқ тўхтатиш учун ҳаракат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Киев яқинидаги қўшинлардан озод қилинган Буча шаҳрида рус босқинчилари томонидан ўлдирилган 163 нафар маҳаллий аҳоли аниқланган, деди Буча мери Анатолий Федорук.