Еврокомиссия Россия Федерациясига қарши санкцияларнинг олтинчи пакетини тасдиқлайди.
Москвани Украинага бостириб киргани учун жазолаш ҳаракатлари доирасида Россиянинг энергия экспортини чеклаш режалаштирилмоқда.
Санкциялар Европа Иттифоқи ташқи ишлар кенгашининг навбатдаги йиғилишида муҳокама қилинади. Бу ҳақда Европа дипломатияси раҳбари Хосеп Боррел Панама шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Унинг таъкидлашича, блок Москвани Украинага бостириб киргани учун жазолаш ҳаракатлари доирасида Россиянинг энергия экспортини чеклашга умид қилмоқда.
Европа Комиссияси шу ҳафта Европа Иттифоқига санкциялар пакетини, жумладан, Россия нефтини сотиб олишга потенциал эмбаргони таклиф қилиши кутилмоқда.
Боррелл, Европа Иттифоқи «ушбу импортни сезиларли даражада чеклаш учун чоралар кўриши» мумкинлигига умид қилишини айтди, аммо ҳозирча барча аъзолар томонидан келишув мавжуд эмас.
«Аммо мен ишонаманки, ҳеч бўлмаганда нефт импорти бўйича бу келишув Кенгашнинг навбатдаги йиғилишигача мумкин бўлади», деди у.
Европа Иттифоқи кенгаши йиғилиши 10 ва 16 май кунларига белгиланган.