Еврокомиссия Европа Иттифоқи санксияларини бузганлик учун жиноий жавобгарликни жорий этиш таклифини илгари сурди, деб хабар берди Европа институти.
«Европа Комиссияси бугун жиноий ҳуқуқбузарликларни уйғунлаштириш ва Европа Иттифоқининг чекловчи чораларини бузганлик учун жазолаш таклифини илгари сурмоқда. Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлиги давом этар экан, Европа Иттифоқининг чекловчи чоралари тўлиқ амалга оширилиши ва бу чораларнинг бузилиши фойда келтирмаслиги жуда муҳим. Европа Комиссиясининг таклифлари Европа Иттифоқининг умумий қоидаларини белгилаб беради, бу эса Европа Иттифоқига аъзо барча давлатларда чекловчи чораларнинг бузилишини тергов қилиш, таъқиб қилиш ва жазолашни осонлаштиради.
Европа институтининг таъкидлашича, Россиянинг Украинага ҳужумидан сўнг Европа Иттифоқи санксияларини амалга ошириш мураккаб ҳуқуқий ва молиявий тузилмалар ёрдамида турли юрисдикцияларда яширган олигархларга тегишли активларни аниқлаш қийинлигини кўрсатади. «Таклиф этилаётган Директив барча аъзо давлатларда бир хил жазо даражасини ўрнатади. Шундай қилиб, у мавжуд ҳуқуқий бўшлиқларни ёпади ва биринчи навбатда, ЕИ санкцияларини бузишнинг олдини олиш самарасини оширади», — дея таъкидлади ЭК.
Таклифнинг асосий элементлари қуйидагилардан иборат:
Европа Иттифоқи санкцияларини бузадиган жиноий ҳуқуқбузарликлар рўйхати, масалан:
- ваколатли шахс, ташкилот ёки органнинг ихтиёрида ёки фойдасига пул маблағлари ёки иқтисодий ресурсларни тақдим этиш;
- ушбу маблағларни музлатиб қўймаслик;
- ваколатли шахсларга аъзо давлат ҳудудига кириш ёки аъзо давлат ҳудуди орқали транзит ўтиш имкониятини бериш;
- тақиқланган ёки Европа Иттифоқининг чекловчи чоралари билан чеклов мавжуд бўлган учинчи давлатлар билан шартномалар тузиш;
- импорти, экспорти, сотиши, сотиб олиши, ўтказилиши, транзити ёки ташиши тақиқланган ёки чекланган товарлар ёки хизматлар савдоси;
- тақиқланган ёки чекланган молиявий фаолиятни таъминлаш;
- ҳуқуқий маслаҳат, ишончли хизматлар ва солиқ маслаҳати хизматлари каби тақиқланган ёки чекланган бошқа хизматларни тақдим этиш.
Ҳуқуқбузарликлар Европа Иттифоқининг чекловчи чораларини четлаб ўтишни қамраб олади: бу маблағларни яшириш ёки шахс маблағларнинг якуний эгаси эканлигини яшириш орқали чекловчи чораларни четлаб ўтиш ёки четлаб ўтишга уриниш деган маънони англатади.
Жазонинг умумий асосий стандартлари: жиноятга қараб, шахс камида беш йил муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин бўлган максимал жазога тортилиши мумкин; корхоналар жарима тўғрисидаги қарор қабул қилингандан олдинги молиявий йилда юридик шахс (корхона) умумий айланмасининг камида 5% миқдорида жаримага тортилиши мумкин.
Энди бу таклиф Европарламент ва Европа Иттифоқи Кенгаши томонидан оддий қонунчилик тартибида муҳокама қилинади.