Финляндия Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтиришни режалаштирмоқда

Финляндиянинг муҳим ҳудудларида улар янада самарали чегара тўсиқларини ўрнатмоқчи.

Шимолий Карелия чегара хизмати қўмондони, полковник Марк Туруненнинг сўзларига кўра, янги чегара тўсиқларини ўрнатиш заруратини баҳолаш “қоғозда” амалга оширилмоқда.

«Агар шундай қарор қабул қилинса (чегара тўсиқларини қуриш учун), биз назорат остида ва режали тарзда ҳаракат қиламиз. Шарқий чегарада ёки муҳим ҳудудларда, кенгроқ айтганда, тўсиқлар қуришни бошлаш – катта қарор. Бу тизимимиздаги жиддий ўзгаришлар, шунинг учун ҳам энг юқори даражада қарор қабул қилишни талаб қилади”, – дея тушунтирди у.

Тууреннинг қайд этишича, чегара пунктлари ва уларнинг атрофи табиий равишда энг хавфли жойлардир. Бироқ Россия чегараси яқинида бошқа хавфли ҳудудлар ҳам бор, бироқ у бу ҳудудлар ҳақида батафсилроқ малумот бермаган.

Финляндия Ички ишлар вазирлиги чегара тўсиқларини қуриш мамлакатнинг турли инқирозларга оператив тайёргарлигининг бир қисми эканлигини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, Финляндия ва Россия ўртасидаги чегара узунлиги 1343 километрни ташкил қилади.