Финляндия Россия Федерацияси билан йуловчи темир йул алоқасини тўхтатди

Финляндия с 28 марта останавливает пассажирское железнодорожное сообщение с Россией поездами Allegro.

Бу ҳақда Финляндиянинг VR Group оператори маълум қилди, деб ёзади Reuters.

«Финляндия ҳукуматининг 28-март, душанба кунги қарорига кўра, Allegro поездлари ҳаракати тўхтатилади. 27-март, якшанба куни Хелсинкида фақат Allegro эрталабки поезди Хелсинкидан Санкт-Петербургга қатнайди», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳукумат Россияга нисбатан жорий этилган санкциялар туфайли Хелсинки-Санкт-Петербург рейси мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатиб, VR Group компаниясига мурожаат қилган.

Финляндиянинг Европа ишлари ва давлат мулки вазири Титти Туппураиненнинг сўзларига кўра, поездлар ҳали ҳам Россияга кетаётганининг асосий сабаби Россияда яшовчи финларнинг ватанга қайтиши имкониятини сақлаб қолишдир.

“Очиғи, “Allegro” поездлари билан боғлиқ вазият ўзгарди ва ҳаракатни давом эттириш давлат эгаси нуқтаи назаридан энди мақсадга мувофиқ эмас”, — деди вазир маҳаллий “Helsingin Sanomat” газетасига берган интервюсида.

Шунингдек, Россиядан Хелсинкига борадиган поездлар Россия ҳарбийлари Украинага бостириб киришининг илк кунлариданоқ россияликлар билан гавжум бўлгани ҳам маълум.

Финляндия ва Россия ўртасидаги чегара шахсий автомобиллар орқали ўтиш учун очиқлигича қолмоқда.