Финляндия россияликлар учун визалар сонини чеклашни режалаштирмоқда

Финляндия ташқи ишлар вазири Пекка Ҳаависто россияликлар учун визалар сонини амалдаги сонининг бешдан бири ёки ўндан бир қисмигача чеклашни таклиф қилмоқда.

Бу ҳақда у Yle нашрига берган интервюсида айтди.

Финляндия ҳозирда Россиядан ҳар куни мингга яқин виза аризаларини қабул қилади. Шундай қилиб, чеклов келажакда кунига атиги 100-200 та ариза қабул қилинишини англатади.

Ҳаависто маълумотларига кўра, Ташқи ишлар вазирлиги оилавий сабабларга кўра, иш ёки ўқиш каби виза учун мурожаат қилганлар учун виза аризалари устувор бўладиган модел тайёрлади, бу эса бериладиган туристик визалар сонини камайтиради.

«Менимча, бундай қарор жуда ўринли бўларди. Кўп одамлар уруш Украинада давом этаётган бўлса-да, бу сайёҳлар оқимига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаётганидан бежиз хафа эмас ва ғазабда», – деди Ҳаависто.

Бироқ, Ҳаавистонинг сўзларига кўра, энг муҳими, россияликлар учун визалар бўйича Европа Иттифоқининг ягона позициясига эришиш бўлади. Греция, Италия ва Испания ҳозирда Шенген визасининг энг йирик эмитентлари ҳисобланади ва бу давлатлар томонидан берилган визалар россияликларга Финляндия орқали Европанинг бошқа қисмларига саёҳат қилиш имконини беради.

Финляндия визалар беришни чеклаган тақдирда ҳам, бошқа Шенген давлатлари томонидан берилган визалар Финляндия орқали тўсиқсиз ўтишга имкон беради.

Сешанба куни Финляндия ҳукумати россияликлар учун туристик визаларни чеклаш имкониятини муҳокама қилади. Якуний қарор Ташқи ишлар вазирлиги томонидан қабул қилинади.

Германия канцлери Олаф Шольц ўтган кун арафасида россиялик сайёҳларга визалар беришни тақиқлашга қарши ўз позициясини яна бир бор такрорлади.