Франция президенти Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиш вақтини баҳолади

Франция президенти Эммануел Макрон Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши бир неча ўн йилларга чўзилиши мумкинлигини айтди. Макрон бу ҳақда 9-май, душанба куни Европа келажаги бўйича якуний конференцияда сўзлаган нутқида айтди.

Шу билан бирга, у Украинани ўз сафига қабул қила оладиган “Европа сиёсий ҳамжамиятини” яратишни таклиф қилди.

«Биз биламизки, Европа Иттифоқига қўшилиш жараёни кўп йиллар ва ҳатто ўнлаб йиллар давом этиши мумкин. Тўғрисини айтайлик, Европа Иттифоқи қисқа муддатда Европа қитъасини тузилмалашнинг ягона воситаси бўла олмайди», – деди Франция президенти.

Шу билан бирга, Макрон ҳамма нарсага қарамай, Украина аллақачон Европа оиласининг аъзоси эканлигини таъкидлади.