Франция Ўзбекистонга қарийб 800 миллион еврога самолёт етказиб беради

Ўзбекистон Франциядан қарийб 800 миллион еврога 17 та самолёт сотиб олади, деб хабар қилди президент маъмурияти.

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг Парижга ташрифи чоғида келишувлар тузилди.

Франция Ўзбекистонга 12 та Airbus А321neo, шунингдек, 5 та ATR 72-600 самолётларини етказиб беради. Шунингдек, иккита Airbus H145 вертолётини харид қилиш режалаштирилган.

Лойиҳани биргаликда молиялаштириш учун Ўзбекистон Миллий банки ва Франциянинг Société Générale S.A. молиявий конгломерати. 50 миллион евролик кредит линиясини жалб этишни назарда тутувчи шартнома имзолади. Ушбу маблағлар “Uzbekistan Аirports” назорати остидаги янги минтақавий “Silk Avia” авиакомпанияси учун ATR 72-600 самолётларини харид қилишга сарфланади.

Бу жуда тежамкор «арзон» самолёт бўлиб, у А320 га қараганда тўрт баробар камроқ ёқилғи сарфлайди. Барча самолётлар ҳилпираган хон-атлас кўринишидаги қизиқарли ливрайда «кийинади».

2025 йилгача “Silk Avia” 11 та шундай самолёт олиши режалаштирилган. ATR 72-600 нинг парвоз масофаси 1500 км, баландлиги 6000-7000 км, сиғими 70 йуловчи, учиш оғирлиги 23 тонна, круиз тезлиги 508 км/соат.

Бу 10 та йуналиш бўйича ҳафтасига 28 та рейсни амалга ошириш орқали жорий йилда 2000 нафар йуловчи ташишни ташкил этиш имконини беради. 2023-йилда 48 та йуналишга ҳафтасига 134 та рейсда 9 минг йуловчини, 2024 йилда эса 54 та йуналишга ҳафтасига 216 та рейсда 14 минг йуловчини ташиш режалаштирилган.

Янги авиакомпаниянинг базаси Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти бўлади.