G7 Россия олтинига эмбарго қўйиш бўйича келишиб олди

Катта еттилик мамлакатлари раҳбарлари Россия Федерациясидан олтин олиб киришни тақиқлашга келишиб олдилар. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Reuters хабар бермоқда.

Қайд этилишича, G7 етакчиларининг 48-саммити Германиянинг Бавариядаги Эльмау қасрида 26-июн якшанбадан 28-июн сешанба кунига қадар бўлиб ўтади.

Саммитда АҚШ, Буюк Британия, Канада, Франция, Германия, Япония ва Италия етакчиларидан ташқари, Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен ва Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел ҳам иштирок этади. Саммитда президент Владимир Зеленский ҳам сўзга чиқади.

Хабар қилинишича, АҚШ молия вазирлиги 28 июн куни АҚШ ҳукуматининг эмбарго бўйича расмий қарорини эълон қилиши керак.

Аввалроқ олтин Россияга қарши янги санкциялар пакетига киритилиши мумкинлиги хабар қилинганди.