G7 Россияни босиб олинган Запороже атом электр станцияси устидан назоратни Украинага қайтаришга чақирди

Катта еттилик мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Россияни босиб олинган Запороже атом электр станцияси устидан назоратни Украинага қайтаришга чақирди.

G7 давлатларининг баёноти 10-август, чоршанба куни эълон қилинди.

«Биз Россияни зудлик билан Запороже атом електр стансияси устидан тўлиқ назоратни ўзининг қонуний суверен эгаси Украинага қайтаришга ва ушбу объектлар хавфсиз ишлашини таъминлаш учун Украинанинг халқаро миқёсда тан олинган чегараларидаги барча атом иншоотлари устидан назоратни қайтаришга чақирамиз», — дейилади баёнотда. баёнотида.

Катта еттилик, шунингдек, Магатенинг «Украинада ядровий хавфсизликни мустаҳкамлаш» саъй-ҳаракатларини олқишлади.

«Ушбу ҳолат фонида биз Украинанинг тўлиқ суверенитетини ҳурмат қилган ҳолда ядровий хавфсизлик ва кафолатлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун Запороже АЭСга МАГАТЕ экспертларининг миссиясига кўмаклашиш муҳимлигини таъкидлаймиз», — дейилади ҳужжатда.