G7 Украинага молиявий ёрдам беради

Der Spiegel нашрининг ёзишича, G7 Украинага 30 миллиард евро молиявий ёрдам ажрата олади.

Нашр маълумотларига кўра, келаси ҳафта Германияда бўлиб ўтадиган “Катта еттилик” молия вазирларининг йиғилишида улар Киевга тахминан 30 миллиард евро миқдорида молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича келишувга эришмоқчи.

Қайд этилишича, Украина ҳамма нарсани қайтариб беришга мажбур бўлмаслиги учун бу маблағлар кредит ва грантлар кўринишида берилиши керак.
Блоомберг агентлигининг хабар беришича, Европа Иттифоқи Украина учун миллиард долларлик тикланиш фонди яратишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, ЕИ Украинанинг узоқ муддатли тикланишини молиялаштириш учун умумий қарз бериш имкониятини кўриб чиқаётгани, унинг қиймати юзлаб миллиард еврога тенг бўлиши мумкинлиги маълум қилинди. Иттифоқнинг ижрочи органи бўлган Еврокомиссия 18-май куни Украинанинг молиявий эҳтиёжларини қондириш учун кенгроқ пакетнинг бир қисми сифатида режани тақдим этиши кутилмоқда.

G7 мамлакатлари билан саъй-ҳаракатларга ҳисса қўшиш учун платформа қурмоқчи, бунда ЕИ етакчилик қилади.

Айни пайтда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Хосеп Боррел бугун Европа Иттифоқи Украинага яна 500 миллион евро ҳарбий ёрдам беришини маълум қилди – бу ёрдамнинг умумий миқдорини 2 миллиард еврога етказади.