Германия канцлери Украинадаги урушни тугатиш шартларини айтди

Уруш дипломатик йўл билан тугатилиши учун Россия ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб, Украина ҳудудидан қўшинларини олиб чиқиб кетиши керак.

Германия канслери Олаф Шольц Украина президенти Владимир Зеленский билан суҳбат чоғида Россия қўшинлари Украинадан олиб чиқиб кетилгандан кейингина урушни дипломатик йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Германия ҳукумати вакили Штеффен Хебстрейт баёнотида айтилади.

«Канцлер ва Украина президенти Украинадаги мавжуд ҳарбий ва гуманитар вазият ҳақида маълумот алмашишди. Улар Украина ва Россия ўртасида дипломатик музокаралар йўли билан муаммони ҳал этиш Россия томонидан ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш ва Россия қўшинларини Украинадан олиб чиқиб кетишни талаб қилишига келишиб олдилар», – деди у.