Германия Украинага оғир қуроллар етказиб бериш ниятида

Яқин келажакда Германия Украинага оғир қуроллар етказиб беришни бошлаш ниятида. Германиядаги ҳукмрон коалиция (Германия социал-демократик партияси, Яшиллар ва Эркин демократик партия) бу борада келишиб олди.

Бу ҳақда Озод Демократик партия (ФДП) фраксиясининг мудофаа масалалари бўйича эксперти Маркус Фабер чоршанба куни ўзининг Twitter да маълум қилди.

«Энди Германия оғир техникаларни Украинага тезда етказиб беради. Еркин демократлар фракцияси билан биргаликда коалициядаги ҳамкорларимизни бунга ишонтира олганимиздан хурсандман», деб ёзади у.

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бурбок («яшиллар») 11 апрел куни Киевга оғир қуроллар кераклигини ва ҳозир бу масалада баҳона қилиш вақти эмаслигини айтди.

Бироқ Германия канслери Олаф Шольц босимга қарамай, қурол-яроғ етказиб бериш масаласини ҳал қилишда ҳозиргача иккиланиб келди.