Германия Украинага ўзиюрар гаубицалар етказиб берилганини тасдиқлади

Келгуси ҳафта Германияда украиналик ҳарбий хизматчилар немис артиллерия қуролларига эга бўлиш учун ўқитилиши мумкин.

Германия мудофаа вазирлиги Украинага еттита ўзиюрар гаубица етказиб бериш ниятини тасдиқлади.

Германия мудофаа вазири Кристин Ламбрехтнинг таъкидлашича, булар Нидерландия илгари ваъда қилган бешта гаубицага қўшимча етказиб бериш бўлади.

Қайд этилишича, Украина қўшинларини немис артиллерия қуроллари билан ишлаш бўйича машғулотлар Германияда келаси ҳафтадан бошланиши мумкин.