Google Давлат Думасининг почтасини қайта тиклаш имкониятисиз блоклади

Россия Федерацияси Давлат думаси депутати Сергей Марков Facebookдаги саҳифасида Россия Давлат Думасининг ишчи почтаси блокланганини маълум қилди.

«Gmail маълумотларни қайта тиклаш имкониятисиз иш хатимизни блоклаб қўйди. Эҳтиёт бўлинг, шахсий маълумотларни бошқа ресурсларда сақланг», – деб ёзган Марков.

Ушбу нашрнинг шарҳловчилари, жумладан, бошқа рус тарғиботчилари ҳам Россия Давлат Думаси Америка почта хизматидан фойдаланишидан норозилигини билдирди.

Facebook Россияда 4 мартдан расман блокланган. Худди шу платформада Сергей Марков почта билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабар берди.