Google махфий равишда ходимларини Россиядан олиб чиқади

Американинг Google корпорацияси Россиядаги офисини ёпмаган, бироқ сўнгги ҳафталарда жимгина ўз ходимларини мамлакатдан кўчиришни бошлаган.

Google вакили изоҳ беришдан бош тортди, деб ёзади Bloomberg.

Google компаниясининг Москвадаги офисида 244 киши ишлаган. Ходимлар қаерга юборилгани номаълум.

Шунингдек, нашр манбасига кўра, компания Украинадан 50 га яқин киши ишлаган Киевдаги офис ходимларини олиб кетган.