Грецияда суюлтирилган газ заводи қурилиши бошланди

Греция Россия газига қарамликни камайтиришга ёрдам берадиган суюлтирилган газ ишлаб чиқарадиган завод қуришни бошлади.

Греция ва Болгария Грециянинг Александруполис порти яқинида суюлтирилган газ (ЛНГ) заводини қуришни бошлади. Бу Европага янги газ йўналишини яратиш ва Россия газига қарамликни камайтиришга ёрдам бериши кутилмоқда.

«Мамлакатларимиз Европанинг янги энергетика харитасида янги ҳал қилувчи ролни ўз зиммасига олишга тайёр», деди Греция бош вазири Кириакос Мицотакис Александруполида сузувчи сақлаш ва қайта газлаштириш блоки (FSRU) қурилиши бошланиши муносабати билан ўтказилган тадбирда.

«Москванинг яқинда табиий газ борасидаги шантажлари бу ҳамкорликни нафақат зарур, балки шошилинч ҳам бўлади.

Маросимда Европа Кенгаши раҳбари Чарлз Мишел ҳамда Болгария, Сербия ва Шимолий Македония раҳбарлари иштирок этди.
Россия газни узиб қўйганидан бери Греция Болгарияга газ етказиб бермоқда.

«Кремлнинг менинг мамлакатим ва Европа Иттифоқига қарши иқтисодий шантажи муваффақиятга эришмайди, чунки биз бунга қарши чиқамиз ва бугунги воқеа бунинг исботидир», – деди Болгария Бош вазири Кирил Петков.

Александруполис портидан тахминан 18 км (11 миля) узоқликда жойлашган ва 28 км қувур линияси орқали қирғоққа газ олиб келадиган янги FSRU 2023 йил охирида ишга тушиши кутилмоқда.

У ҳар йили 5,5 миллиард куб метр газни суюлтириш ва 153,5 минг кубометрни сақлаш имкониятига эга бўлади.