Хитой Украина донини экспорт қилиш учун «яшил йўлаклар» очишга чақирди

Хитой Украинадаги урушни тўхтатиш ва Украина ғалласини экспорт қилиш учун «яшил йўлаклар» очишга чақирди. Бу ҳақда CGTN хабар бермоқда.

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И германиялик ҳамкасби Анналена Бурбок билан музокаралар чоғида Украинадан дон экспорти учун «яшил йўлак» яратишни қўллаб-қувватлади.

«Ҳозирги вазиятда халқаро ҳамжамият эрта ўт очишни тўхтатишга кўмаклашиши, Украинадан ғалла экспорти учун «яшил» канални яратишга кўмаклашиши керак», деди у.

Ван Ининг таъкидлашича, Хитой «жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган» муҳим масалаларни ҳал қилишда четда туролмайди.

Аввалроқ Хитой компаниялари Россия нефтини бозор нархининг учдан бир қисмига чегирма билан сотиб олаётгани хабар қилинганди.