Хитой ва Ўзбекистон ҳаво қатновини деярли уч йилдан сўнг тиклади

Эртага, жорий йилнинг 10 январ куни Ўзбекистон Республикаси авиакомпанияси Тошкент-Пекин-Тошкент йуналиши бўйича биринчи рейсни амалга оширади.

Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

Хитойга кириш учун йуловчиларга ПЦР-тести (48 соат амал қилади) ва виза керак бўлади.

“Ўзбекистон ҳаво йуллари” сайтидаги маълумотларга кўра, чипталар нархи 6,7 миллион сўмдан бошланади. Навбатдаги рейс 17-январга режалаштирилган. Ой охиригача самолётлар ҳафтада бир марта сешанба куни парвоз қилади, февралдан бошлаб рейслар сонини иккитага етказиш режалаштирилган.

Ўзбекистон ва Хитой 2020-йил феврал ойида коронавирус пандемияси сабабли мунтазам авиақатновларни тўхтатган эди.