Хитой захираларини Россия нефт ва гази билан тўлдиради

Хитой Россия нефтини баррелига 29 доллар ёки бозор нархидан 33 фоизга чегирма билан сотиб олмоқда, деб ёзади Bloomberg.

Нашрнинг ёзишича, апрел ойида Хитой Россия энергетика ресурслари импортига 6 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлаган. Пўлат саноати учун коксланадиган кўмирни жўнатиш икки баравардан кўпроқ ошди.

Қайд этилишича, май ойида Хитой кунига 1,1 миллион баррел нефт олиши керак – бу Россиядаги кунлик ишлаб чиқаришнинг тахминан 10 фоизини ташкил қилади.

Шунингдек, Хитой ўзининг стратегик омборларини тўлдириш учун Россия нефтидан фойдаланишга қарор қилиши мумкин, бу эса янада кўпроқ харидларни англатади – ҳозирда ҳар икки давлат ҳукуматлари даражасида бундай музокаралар олиб борилмоқда, деб ёзади Bloomberg.