Humans – бу Ўзбекистонда янги уяли алоқа оператори

Ўзбекистонда бешинчи уяли алоқа оператори – Humans Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлади.

2020 йил август ойида, Humans Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигидан уяли алоқа хизматларини кўрсатиш лицензиясини олди. 19 августдан 15 сентябргача компания Humans сим-карталарига олдиндан буюртмаларни қабул қилишни бошлайди.

 

“Аввалам бор, мен Humans тўғрисида аниқлик киритмоқчиман. Биз республикадаги бешинчи уяли алоқа операторимиз. Ўз хизматларини ишга тушириш учун компания барча зарур лицензияларни олди. Биз Ўзбекистонда уяли алоқа қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги ғояни бутунлай ўзгартирамиз. Сизга қанча трафик кераклигини танлашингиз мумкин: озгина дақиқа ва кўп гигабайт, ёки кўп дақиқалар ва озгина гигабайт”, деди Владимир Добринин, Humans асосчиси ва бош директори.

 

 Унинг сўзларига кўра, компания келажакдаги фойдаланувчиларга тезкор хабарлар, ижтимоий тармоқлар, мусиқа илова ва видео хизматларидан чексиз фойдаланиш ҳуқуқини олади. Масалан, 25 минг сўмга бир ой давомида чексиз Instagram ва чексиз YouTube ни улаш мумкин.

 

Ҳуманс компаниялари гуруҳи 2016 йилда ташкил этилган. У молия, телекоммуникатсия, ахборот алмашинуви ва тиббиёт соҳаларидаги технологик лойиҳаларни ривожлантиришга эътибор қаратади. Humans офислари Сингапур, Нью-Йорк, Москва, Санкт-Петербург, Минск ва Тошкентда жойлашган.

 

Гуруҳнинг ишлайдиган лойиҳалари орасида Humans.net HR-tech платформаси мавжуд, у одамларни ишга топиш учун сунъий интеллектдан фойдаланади. 2020 йил-июн ойларида Humans гуруҳи Ўзбекистонда молиявий хизматлар, уяли алоқа операторлари хизматлари ва онлайн-тўлов дўконини бирлаштирган финтех дастурининг биринчи версиясини тақдим этди.