Июл ойида юридик шахслар учун электр ва газ нархлари оширилади

Нархларнинг ошиши аҳоли учун тарифларга таъсир қилмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, 15 июлдан бошлаб Ўзбекистонда ёқилғи-энергетика ресурсларига янги нарх белгиланди.

Электр:

  • аҳоли учун 1 квт/соат электр энергияси ўзгаришсиз қолди, яъни 295 сўм;
  • Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун 1 квт/соат электр энергияси 800 сўм, бошқа юридик шахслар учун 600 сўм этиб белгиланди.

Табиий газ:

  • аҳоли учун табиий газнинг 1 куб метри ўзгаришсиз, яъни 380 сўм;
  • Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун – 1300 сўм, автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари учун – 1150 сўм, иссиқлик электр стансиялари учун – 1000 сўм ва бошқа юридик шахслар учун – 1100 сўм.

Аҳолига суюлтирилган газ нархи ўзгаришсиз қолди – 1120 сўм.

Шу билан бирга, корхоналарни узоқ муддатли режалаштиришга мослаштириш, иш самарадорлигини ошириш ва энергияни тежаш мақсадида 2023-йил 1-апрелдан бошлаб қуйидаги тарифлар жорий этилади:

Электр:

  • Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун – 850 сўм;
  • бошқа юридик шахслар учун – 700 сўм.

Табиий газ:

  • иссиқлик электр станциялари учун – 1200 сўм;
  • Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун – 1350 сўм;
  • автомобилларга газ қуйиш компрессор станциялари учун – 1350 сўм;
  • бошқа юридик шахслар учун – 1350 сўм.

Қайд этилишича, 2023-йил 1-апрелдан белгиланадиган ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари келгуси йилларда қайта кўриб чиқилганда инфляция даражасига индексланади ва 2026 йилга келиб улар улгуржи электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ бозорларига ўтказилади ва эркин шакллантирилади.