Икки йил ичида 72 мингдан ортиқ киши Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олди

Охирги икки йилда 72 минг нафардан ортиқ фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон фуқаролигини олди. Бу ҳақда Аимкда Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Анжуманда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматлари томонидан аҳолига халқаро стандартлар асосида кўрсатилаётган давлат хизматлари ҳақида маълумотлар берилди.

2019-йилдан ҳозирги кунга қадар жами 6 миллион 183 минг 355 нафар фуқарога хорижга чиқиш учун биометрик паспортлар берилди.

Ҳозирда 57 та хорижий давлат фуқаролари Ўзбекистонга электрон виза асосида, 76 та хорижий давлат фуқаролари эса Ўзбекистонда 30 кунгача визасиз қолишлари мумкин.

2020-йил 1-январдан бошлаб Хитой фуқаролари, жумладан, Хитойнинг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз кириш 7 кундан ортиқ бўлмаган муддатга амал қилади.