Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Ахатов Шарда университетининг халқаро алоқалар бўйича вице-президенти Ашок Даряни билан учрашди. Учрашув давомида элчи республикада барча соҳаларда яратилган қулай шароит ва имкониятларни қайд этди ва яқин келажакда Ўзбекистоннинг бошқа минтақаларида янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ниятини билдирди.
Шарда университети Ҳиндистоннинг этакчи хусусий олий ўқув юртларидан биридир. Ўзбекистон Президентининг 2018 йилда Ҳиндистонга ташрифи давомида эришилган келишувлар доирасида 2019 йил октябр ойида Андижон шаҳридаги Шард университетининг филиали иш бошлади. Айни пайтда университетда 200 га яқин ёшлар таҳсил олмоқда.
Учрашув давомида томонлар университетнинг ҳозирги фаолияти ва Андижон шаҳридаги келгусидаги режалар тўғрисида фикр алмашдилар.
Музокаралар доирасида Шарда шифохонаси кўп тармоқли университет клиникаси иштирокида Ўзбекистон тиббиёт университетларидан бири базасида университет клиникасини очиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида Ашок Даряни Шарда университети президенти Прадееп Гупта бошчилигидаги делегатсия жорий йилнинг сентябр ойида ҳамкорликнинг истиқболли йуналишларини муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга ташриф буюришга тайёрлигини билдирди.
«Sharda Group» Шарда касалхонасини 2005 йилда замонавий технологиялар асосида тиббий хизматларни тақдим этиш учун замонавий кўп тармоқли клиникага асос солган. Шарда касалхонаси — Деҳли миллий пойтахти минтақасидаги энг катта шифохоналардан бири бўлиб, 900 ўринли ва 300 дан ортиқ юқори малакали шифокорларга эга. «Sharda Group» 2009 йилда Шарда университетида ташкил этилган соғлиқни сақлаш фанлари ва тадқиқотлар мактаби (тиббиёт коллежи) билан ҳамкорлик қилади. Мактаб ўқув, илмий изланиш ва беморларга хизмат кўрсатиш учун кенг имкониятларни яратади. «Sharda Hospital» университет билан жойлашган бўлиб, у эрда тиббий талабалар кенг клиник ва амалий машғулотлардан ўтадилар.