Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида содир бўлган бахциз ҳодисада 9 киши ҳалок бўлди

 

ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, бугун, 21-май куни соат 15:30 атрофида Қадамжай туманида қирғиз-ўзбек чегарасидаги «Чечме» назорат-ўтказиш пункти яқинида тўхтаб турган автомашиналарга экскаватор ортилган трал келиб урилган.

Маълум бўлишича, тралнинг тормози ишламай қолган. Юк машинаси соатига 70-80 километр тезликда ҳаракатланаётган эди.

Бирламчи маълумотларга кўра, ЙТҲ натижасида 9 киши (бир нафари ўзбекистонлик, 8 нафари қирғизистонлик) ҳалок бўлган, 12 та автомобил шикастланган.

Қирғизистон ва Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари воқеа жойида иш олиб бормоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тегишли текширув ўтказмоқда.

ОАВнинг қайд этишича, етти киши воқеа жойида, икки киши Айдаркен ЦОВПга кетаётганда жонни узилган бўлган.

Икки жабрланувчига амбулатор ёрдам кўрсатилган, беш нафарининг аҳволи ўртача оғир деб баҳоланмоқда.