Азиз Воитов ва унинг жамоаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги «Шукур давлат» кўп тармоқли фермер хўжалигида бўлди.
Ташриф давомида чорвадорлар билан суҳбатлашди, чорвачилик, сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий чорвачилик мажмуаси фаолияти билан танишди.
«Истиқлол» маҳалласида жойлашган фермер хўжалигида айни пайтда 1,5 минг бош қорамол парваришланмоқда.
Бу ерда ҳайвонлар энг замонавий технологиялар асосида парваришланаётгани юқори маҳсулдорлик ва даромад олиш имконини беради.
Қишлоқ хўжалиги вазири Фарғона вилоятидаги бошқа чорвачилик хўжаликлари вакиллари билан ҳам учрашиб, чорвачиликнинг бугунги кундаги йўналишлари ва уни янада ривожлантириш йўлларини муҳокама қилди.
Танқидий ва таҳлилий руҳда ўтган мулоқотда Азиз Воитов мамлакатимизда чорвачилик ва наслчиликнинг бугунги аҳволи, соҳадаги ютуқ ва муаммолар, истиқболдаги режалар ҳақида сўз юритди.
Йиғилишда чорвадорлар ҳам ўз тажриба ва таклифлари билан ўртоқлашди, уларга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалий тавсиялар берилди.
Сайёр қабул якунлари бўйича агросаноат соҳаси вакилларининг барча таклифлари инобатга олиниб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан соҳада тўпланиб қолган муаммоларни ҳал этиш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Умуман олганда, ташриф фойдали бўлди ва чорвачиликнинг бугунги аҳволи ва истиқболини чуқурроқ англаш имконини берди.