Испания 25 га яқин россиялик дипломатни чиқариб юбормоқда

Россия босқинчиларининг Украинадаги ҳарбий жиноятлари туфайли Испания 25 га яқин дипломат ва Россия элчихонаси ходимларини Мадриддан чиқариб юбормоқда.

Бу ҳақда Испания ташқи ишлар вазири Хосе Мануел Албарес маълум қилди, деб ёзади Reuters.

“Мамлакатимиз манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдид солувчи Россия дипломатлари ва Россиянинг Испаниядаги элчихонаси ходимларини чиқариб юборишга қарор қилдик”, — деди Албарес.

 

Вазирнинг қўшимча қилишича, ҳайдаш “Украинада, айниқса Бучада содир этилган даҳшатли ҳаракатларга” жавобдир.

Россия босқинчиларидан озод қилинган Буча ва Украинанинг бошқа шаҳарларида кўрганларидан сўнг, Германия дипломатларини Россия Федерациясидан чиқариб юборишга қарор қилди.

Франция ва Европа Иттифоқининг яна учта давлати бунга эргашган.