Исроил бош вазири Зеленскийга таслим бўлишни маслаҳат берди – ОАВ

Исроил бош вазири Нафтали Беннет Украина президенти Владимир Зеленскийга Россия президенти Владимир Путиннинг таклифини қабул қилишни тавсия қилди.

Бу ҳақда The Jerusalem Post ёзмоқда.

Бу сешанба куни Беннетт Зеленский билан телефон орқали суҳбатда айтган. Украина ҳукуматидаги манбанинг даъво қилишича, қўнғироқ Беннет томонидан амалга оширилган..

«Агар мен сизнинг ўрнингизда бўлганимда, халқимнинг ҳаётини ўйлаб, бу таклифни қабул қилган бўлардим», деди Беннет.

Зеленскийнинг жавоби қисқа эди: “Мен сизни эшитдим”.

Украина ҳукуматидаги манба суҳбатга шундай изоҳ берди: «Беннет бизга таслим бўлишни айтди. Биз буни қилмоқчи эмасмиз. Путиннинг таклифи фақат бошланиши эканлигини биламиз».

Украина расмийси, шунингдек, Беннет воситачилигидан ҳеч қандай натижа бўлмаганини таъкидлади.

«Бизга почта қутиси керак эмас. Бизда улар етарли. Агар Беннет бетараф бўлишни ва воситачилик қилишни истаса, биз ундан кечаю кундуз ишлайдиган ва муроса топишга ҳаракат қиладиган одамни тайинлашини кутамиз», деди у.