Исроил ташқи ишлар вазирлиги ХАМАС билан тўқнашувда хорижлик қурбонлар сони ҳақида маълум қилди

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати билан тўқнашувда жароҳатланган хорижлик фуқаролар сони ҳақидаги маълумотларни еълон қилди.

ТИВнинг рус тилидаги Telegram-каналига кўра, хориж фуқаролари орасида қурбонларнинг умумий сони 148 кишини ташкил этади, яна 143 киши бедарак йўқолганлар рўйхатида.

Ушбу даҳшатли воқеада ҳалок бўлганлар орасида уч нафар Ўзбекистон фуқароси, яна тўрт нафари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ шахслар рўйхатида. Маълумотларга аниқлик киритиш ишлари олиб борилмоқда.

Айни дамда можарода исроилликлар орасида ҳалок бўлганларнинг умумий сони 1,4 минг кишига етди.

Эслатиб ўтамиз, Исроил ҳарбий амалиётлари натижасида фаластинлик қурбонлар сони 2,6 минг кишидан ошди.

Шунингдек, Хамас дастлаб хабар қилинганидек 155 эмас, балки 199 нафарни гаровда ушлаб тургани маълум бўлди. Аксарият ҳолларда, бу можаронинг биринчи кунида қўлга олинган одамлардир.