Исроил Украинага гуманитар ҳаво кўпригини ишга туширди – элчи

Исроилнинг Украинадаги элчиси Михаил Бродскийнинг Twitterда қилган баёнотига кўра, Исроил Украинага гуманитар ҳаво кўпригини ишга туширди.

«Исроил Украинага гуманитар ҳаво кўпригини ишга туширди. Келгуси бир неча ҳафта ичида олтита юк самолёти дори-дармонлар, озиқ-овқат ва шунга ўхшаш нарсаларни олиб келади. Биринчи партия аллақачон Украинага олиб келинган», — деди элчи.

Исроил Украина ғарбида ички кўчирилганлар ва маҳаллий аҳоли учун дала касалхонаси очди.